Сирдарё вилоятида Жамоа шартномаси ижроси муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 19 апрель куни Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмасининг иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида тузилган Жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши бўйича ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилоят Кенгаши апарат ходимлари, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича меҳнат-хуқуқ инспектори А.Албеков, Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокор ўринбосари Х.Акрамов, касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Рўзибоев иштирок этди.
Йиғилишда Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокор ўринбосари Х.Акрамов ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раиси Б.Рўзибоев меҳнаткашлар олдида Жамоа шартномасида белгиланган бандлар ижроси, мазкур ҳужжат орқали ходимларга яратилаётган шароит ва имтиёзлар, уларнинг ижтимоий-иқтисодий хуқуқ ва мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисида ҳисобот бердилар. Шунингдек, улар томонидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида ҳам маълумот берилди.
Шундан сўнг, Жамоа шартномасининг бажарилишини текшириш бўйича комиссия аъзолари тайёрланган далолатнома ўқиб эшиттирилди.
Йиғилиш давомида касаба уюшма аъзолари ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан батафсил жавоб олдилар.
Қизғин муҳокамалардан сўнг жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши қониқарли деб топилди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори А.Албеков томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 октябрдаги 798-сонли Қонуни билан тасдиқланган янги меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти, унда ходимларга берилган имтиёзлар ва қулайликлар тўғрисида тушунтиришлар берди.
Print Friendly, PDF & Email