Ҳамшира-2023 кўрик танловининг Наманган вилояти ғолибаси аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”да белгиланган устувор вазифаларнинг мазмун — моҳиятини ҳамширалар ўртасида тушунтириш, эл-юрт орасида ҳурмат қозонган, чинакам матонат ва жасорат соҳиби бўлган ҳамшираларнинг касбий билим ва малакаларини ошириб боришни қўллаб-қувватлаш, меҳнатда ютуқларга эришиб келаётганларини моддий ва маънавий рағбатлантириш, улар фаолиятини оммалаштириш, ўз касбининг моҳир эгалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2023 йил 18 апрелдаги №3; 10-24 “с” сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш Бошқармаси, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Наманган вилоят Кенгаши ва Хамширалар ассоциацияси Наманган вилоят бўлими хамкорликда «Ҳамшира-2023» кўрик танловининг туман босқичидан ғолибликни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланма олган 10 нафар иштирокчилар ўуртасида танловнинг вилоят босқичи ўтказилди. Кўрик танловнинг вилоят босқичи Низом талаблари асосида шаффофлик ва халоллик мезонлари асосида қизгин ва муросасиз кечди. Кўрик танлов якунларига кўра, фаҳрли 3-ўринни ШТБ ҳамшираси Хайитова Мафтуна, фаҳрли 2-ўринни РШТЁИМ Нф ҳамшираси Бобомирзаева Шахнозалар қўлга киритишди. Ҳамшира-2023 кўрик танловининг фаҳрли 1-ўринни Туракургон ТТБ ҳамшираси Тураева Шахрибону қўлга киритиб, танловнинг Республика босқичига йўлланма олди. Кўрик танловнинг вилоят босқичи иштирокчилари ва ғолибларига ЎзССХКУ Наманган вилоят кенгаши ва Ҳамширалар ассоциацияси Наманган вилоят бўлимининг қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. Бундан ташқари, кўрик танловни ёритиш учун Наманган вилоят телерадиокомпанияси, Ишонч газетасининг вилоятдаги мухбири ва Шифокор ва хаёт газетаси мухбирлари иштирок этдилар. Танлов ғолибларини чин юракдан вилоят Кенгаши номидан самимий муборакбод этамиз. Республика босқичига йўлланма олган Тўрақурғон ТТБ ҳамшираси Тураева Шахрибонуга омадлар тилаб қоламиз.

Print Friendly, PDF & Email