Ходимнинг вафоти муносабати билан, оила аъзоларига бир марталик зарар тўлови ундириб берилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Андижон
вилоят кенгашига Андижон вилояти Мархамат тумани Бозорбоши МФЙ Бештол кўчасида яшовчи Хамдамова Нигорадан турмуш ўртоғи Мархамат туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими катта фельдшери Хамдамов Шокиржонни иш жараёнида COVID-19 инфекциясини юқтириб олиш натижасида 2021 йил 26 июль куни вафот этганлиги, лекин иш берувчи томонидан мархумнинг оила аъзоларига эрининг ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳолда вафот этганлиги учун хеч кандай зарар тўловлари тўланмаганлиги ҳақидаги мурожаатига асосан, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Андижон вилоят бўйича меҳнат техник инспектори томонидан Мархамат туман тиббиёт бирлашмасига “Тақдимнома” киритилиб Мархамат туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими катта фельдшери марҳум Ш.Хамдамов иш билан боғлиқ ҳолда COVID-19 касаллигини юқтириб олиши оқибатида вафот этганлиги учун унинг оила аъзоларига унинг иш ҳақининг олти йиллик миқдорида бир марталик зарар тўлови ундирилиб, жами 250 000 000(икки юз эллик миллион) сўм пул маблағи мархум Ш.Хамдамовнинг турмуш ўртоғи Н.Хамдамова номига очилган пластик картасига ўтказиб берилди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email