“11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни” арафасида ички туризм ташкил этилди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида 2019-2021 йилларга тузилган Тармоқ Келишувининг 10-10 бандига асосан тармоқ ходимларини бўш вақтларини сермазмун ўтказишлари хамда “11-ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” ва “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ташаббуслари билан ташкил этилган “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни, муаммоларини ўрганиш, қўллаб қувватлаш, бандлигини таъминлаш, моддий-маънавий кўмак беришда фаол иштирок этган 100 нафардан иборат соҳа ходимлари учун Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти Кенгаши томонидан 2-3 декабрь кунлари Тошкент шаҳрига саёҳат уюштирилди.
Саёхатнинг 1 куни Тошкент шаҳридаги «Халқлар дўстлиги» саньат саройида ООO «BRAVO MUSIC» ташкилотидан ташкил этилган «7 YULDUZ» номли гала-концерт дастурига ташриф буюрилди.
Саёхатнинг 2 куни Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг қарорига мувофиқ бунёд этилган “Ғалаба” боғи ёдгорлик мажмуаси, Шон-шараф музейи, “Минор” масжиди, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкалига ва Оқ сарой мажмуасида жойлашган музейида бўлдилар.

Ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси – “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан жорий йилнинг 28-29 ноябрь кунлари Тошкент шахри бўйлаб туристик саёҳат ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида 2019-2021 йилларга тузилган Тармоқ Келишувининг 10-10 бандига асосан тармоқ ходимларини, айниқса ёшларнинг бўш вақтлари сермазмун ўтказишлиши, ўзбек замонавий эстрада юлдузлари билан яқиндан танишиши ҳамда “11 ноябрь – касаба уюшмалари куни” ва “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан жорий йилнинг 28-29 ноябрь кунлари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти кенгаши томонидан 146 нафар ходим учун Тошкент шаҳридаги Оқсарой, “Iсe City” муз саройи, “Tashkent City” мажмуаларига туристик саёҳат ташкил этилди ва пойтахтдаги “Халқлар дўстлиги” санъат саройида ООО “Bravo music” ташкилоти томонидан уюштирилган “7 юлдуз” номли гала-концертга ташрифи ташкил этилди.

2021 йилнинг 26-28 ноябрь кунлари 11 ноябрь «Касаба уюшмалари куни» ва «Тиббиёт ходимлари куни» байрами муносабати билан Ўзбекистон Соғлиқни саклаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва бошланғич ташкилотлар билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикасидан 135 нафар ходимнинг Тошкент шаҳрига туристик саёҳати ташкил этилиб, 27 ноябрь куни «Халқлар дўстлиги» санъат саройида «7 YULDUZ» номли гала-концертига ташрифи уюштирилди.

Print Friendly, PDF & Email