Фарғонада ҳамширалар эътироф этилди

2021 йилнинг 12 май куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Фарғона вилоят Кенгаши ҳамда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорликда байрам тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан 12 май – “Ҳалқаро ҳамширалар куни” муносабати билан “Йилнинг энг яхши ҳамшираси” номинацияси бўйича биринчи ўринни эгаллаган Фарғона туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлими ҳамшираси Уликова Кумушхон Хадятиллаевна, “Йилнинг энг яхши шошилинч ёрдам ҳамшираси” номинацияси бўйича учунчи ўринни эгаллаган Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали жарроҳлик бўлими ҳамшираси Абророва Нафисахон Юнусовна, “Йилнинг энг яхши санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ўрта тиббиёт ходими” номинацияси бўйича Фарғона вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази методик профилактик ва эпидемияга қарши ишларни ташкил этиш бўлими эпидемиолог врач ёрдамчиси Сотболдиева Мунира Мухаммадовналар муносиб тақдирландилар.

Шунингдек Фарғона вилоятида наъмунали фаолият олиб бораётган ҳамширалар РИО ва РИАТМ Фарғона вилоят филиали Бош ҳамшираси Ахунова Барчиной Нурматовна, Бувайда тумани 23-сонли Оилавий поликилиникаси ҳамшираси Валиева Маъмурахон Солижоновна, Данғара тумани 30-сонли Оилавий поликилиникаси Потранаж ҳамшираси Норчабоева Шохсанамхон Назиржон қизи, Учкўприк туман 63-сонли оилавий поликлиникаси Катта ҳамшираси Норматова Дилшодахон Жамолиддиновна, Тошлоқ тумани 56-сонли Оилавий поликилиникаси ҳамшираси Зохидова Муқаддам Икромовна, “Зилол” МЧЖ сиҳатгоҳи Массажчиси Бахромова Дилфузахон Худойбердиевна, “Чимён” санаторияси МЧЖ Физиотерапия ҳамшираси Ахролова Барнохон Сайнамовналар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир иштирокчиларига совғаларни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Фарғона вилояти Кенгаши раиси Каримова Шохида Холмирзаевна, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Отажонов Наримон Жўраевич ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бўлим бошлиғи Худойбердиев Бахтиёр Рўзалиевичлар тантанали топширишди.

\ \

 

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари

касаба уюшмасининг Фарғона вилояти кенгаши раиси 

Ш.Х.Каримова

Print Friendly, PDF & Email