Навоий ва Сурхондарё вилоятларида фаол ҳамширалар қутланди

Республикамизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинади. Аҳоли соғлигини сақлашда барча тиббиёт ходимлари каби тиббиёт ҳамшираларининг ўрни ва қўшган ҳиссаси беқиёсдир. Ҳар йили 12 май – Халқаро ҳамширалар куни сифатида бутун дунёда муносиб нишонланиб, ҳамшираларга алоҳида эҳтиром кўрсатилади.
Бу кун мамлакатимизда ҳам ҳамширалар куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Байрам арафасида аҳоли саломатлигини муҳофазалаш борасида самарали меҳнат қилиб келаётган тиббиёт ҳамширалари учун тантанали тадбирлар ташкил этиш, тадбирлар давомида ўз касбининг фидоийлари бўлган ҳамшираларни моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш, улар меҳнатига муносиб баҳо бериш – тармоқ касаба уюшмасининг анъаналаридан бири ҳисобланади.
12 май – Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан Навоий вилояти Соғлиқни сақлаш тасарруфидаги барча корхона, ташкилот ва муассасаларда карантин талабларига риоя қилинган ҳолда байрам тадбирлари ташкил этилди.
Шунингдек, жорий йилнинг 12 май куни “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” кўрик танловининг Республика босқичи вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг мажлислар залида ташкил этилди. Мазкур танловда Навоий вилоятидан иштирок этганлар қуйидаги номинацияларда қўйидагича ўринларни қўлга киритдилар:

1. “Йилнинг энг яхши шошилинч ёрдам ҳамшираси” номинацияси бўйича:
Иноятова Мунаввар Тоштемировна – Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали жонлантириш бўлими ҳамшираси- 2 ўринни;
2. Йилнинг энг яхши тиббий-ижтимоий муассаса ҳамшираси” номинацияси бўйича:
Тожиева Нигора Қахоровна – Навоий вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази ҳамшираси – 1 ўринни
3. “Йилнинг энг яхши фармацевти” номинацияси бўйича:
Нуриддинова Шаҳноза Тошпулатовна – Навоий вилояти Кармана туман тиббиёт бирлашмаси дорихона бўлими фармацевти -2 ўринни қўлга киритдилар.
Кўрик танлов ғолибларига Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг артел смарт телевизорлари, кир ювиш машиналари, дипломлари ҳамда вилоят кенгашининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Бундан ташқари вилоятда ғолибликни қўлга киритган 37 нафар иштирокчиларга вилоят кенгаши томонидан қимматбағо совғалар ва эсдалик совғалари топширилди.

Замонавий тиббиётни ҳамширалар иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. Энг илғор технологияларга асосланган амалиётларни ўтказиш жараёнидан тортиб, операциядан кейинги бемор парвариши, лаборатория-диагностика соҳаси, уйма-уй юриб, оиладаги тиббий маданият даражасининг юқори бўлишида ҳамшираларнинг ўрни беқиёс, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан юртимизда олиб борилаётган тиббий-ижтимоий ислоҳотлар жараёнида ҳамширалик ишини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратиляпти.

       Ҳар йили 12 май – Халқаро ҳамширалар куни сифатида бутун дунёда муносиб нишонланиб, ҳамшираларга алоҳида эҳтиром кўрсатилади.

        Коронавирус туфайли курраи замин бугун бир вужуд, халқлар ва элатлар эса гўё бир оиладек бирлашиб ҳаракат қилмоқда ва мана шундай даврларда шифокор-у, ҳамшираларга бўлган эҳтиром ва ҳурматимиз янада ошмоқда.

        Зеро, ҳамшира деганда кўз ўнгимизга қўли енгил, сўзи ширин, юзи кулиб турадиган ва ҳар қандай вазиятда беморга беминнат кўмак беришга тайёр малакали мутахассис гавдаланади. Тиббиёт масканларида фидойи бўлиб, ўзига юклатилган бемор парваришини сидқидилдан меҳр билан амалга оширадиган соҳа вакиллари бугун касб байрамини нишонламоқда.

Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мажлислар залида ташкил этилган байрам тадбирига вилоят тиббиёт муассасаларининг турли бўғинларида самарали фаолият юритиб келаётган хамширалар, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси  республика Кенгаши ижроия қўмитаси хамкорлигида ўтказилган “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими танлови ғолиблари таклиф этилди.

“Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими танлови республика босқичи ғолибларига  Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг  фахрий ёрлиғи, қимматбахо совғаси, вилоят босқичи ғолибларига эса вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилояти кенгаши, “Ўзбекистон хамширалар асотсацияси Сурхондарё вилояти филиалининг фахрий ёрлиқ эсдалик совғалари топширилди.

Байрам тадбири вилоятдаги барча тиббиёт муассасаларида кўтаринки рухда ўтказилмоқда.

Print Friendly, PDF & Email