Welcome to Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси
71-241-50-44
soglik@kasaba.uz
Тошкент ш.,
Навоий, 4, Б-блок

Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба ушюмалари ҳалқаро Конференцияси (МКПРЗ)нинг навбатдаги ЗООМ дастури орқали онлайн вебинар бўлиб ўтди

           Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба ушюмалари ҳалқаро Конференцияси (МКПРЗ)нинг 2022 йилги иш режасига асосан конференцияга аъзо ташкилотлар раҳбарлари ва худудий кенгаш раҳбарлари учун “Авлодлар назарияси нуқтаи назаридан касаба уюшмаларига аъзоликни рағбатлантириш” мавзусида ЗООМ дастури орқали онлайн вебинар бўлиб ўтди.             Мазкур ўқув семинарда Республика Кенгаш раиси […]

Батафсил »

Озарбайжон Республикаси Боку шаҳрида АСTRAV, ХМТнинг навбатдаги ўқув семинари бўлиб ўтмоқда

2022 йил 22-24 ноябрь кунлари Озарбайжон Республикаси Боку шаҳрида Субминтақавий меҳнат академиясида “Барқарор ривожланиш соҳасидаги касаба уюшмаларининг сиёсати ва ҳаракатлари” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтмоқда. Мазкур семинарда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Ханапияев иштирок этмоқда.

Батафсил »

Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг 8-йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашини навбатдаги. Кун тартибида куйдаги масалалар кўрилди. “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури” ижросини таъминлаш бўйича манзилли-тадбирлар режасининг 3-чоракда бажарилиши тўғрисида. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши аҳволи […]

Батафсил »

ТАБРИК!

“Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бўйруғига кўра,  бир гуруҳ соҳа ходимлари “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” нишони билан тақдирланишди. Улар орасида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари А.К.Касимов ҳам эътироф этилди. Ҳурматли, Адҳам Каримович! Сизни, мана шундай юксак  мукофотга  сазовор бўлганингиз билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба […]

Батафсил »

ЖИЗЗАХДА ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Жиззах вилояти ҳокимлиги Анжуманлар саройида Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят тиббиёт ходимлари, соҳада кўп йиллар самарали меҳнат қилган фахрийлар, вилоят фаоллари иштирок этдилар.Байрам тадбирида вилоят ҳокими Эргаш Салиев барча тиббиёт ходимларини касб байрами билан самимий табриклаб, тиббиёт соҳаси ва шифокорларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти нақадар муҳим эканлигига алоҳида […]

Батафсил »

Тиббиёт ходимлари куни нишонланди

Инсон учун энг муҳими — саломатлик. Тани соғлом, руҳи тетик одамгагина ҳаёт неъматлари татийди. Шу маънода, саломатлигимиз посбонларини қанча эъзозласак оз. Юртимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Ушбу санага бағишланган бу галги асосий байрам тантаналари Самарқанд шаҳрида ташкил этилди. Шу муносабат билан кўҳна кент юртимизнинг турли ҳудудларидан келган […]

Батафсил »

«Чинобод» санаторияси ходимлари ўртасида спартакиада ўтказилди

«11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалар куни» байрами муносабати билан «Чинобод» санаториясида 2022 йил 9 ноябрь куни «Спорт ва саломатлик» шиори остида санатория ходимлари ўртасида спартакиада ўтказилди. Шашка, шахмат, стол тенниси турлари бўйича дўстона беллашув бўлиб ўтди. Ғолиблар Чинобод санаторияси рахбари ҳамда касаба уюшма қўмита раиси томонидан Фахрий ёрлиғ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Батафсил »

Қашқадарёда «Мини футбол» бўйича спорт мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Қашқадарё вилояти Кенгаши жорий йилнинг 6 ноябрь куни 11 ноябрь – “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” ҳамда “Тиббиёт ходимлари куни” касб байрамларига бағишлаб тиббиёт ходимлари ўртасида “Мини футбол” бўйича спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақага туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари, вилоят шифохоналари ҳамда нодавлат ташкилотлардан жами 16 та ташкилот қатнашиб иштирокчилар сони 150 […]

Батафсил »

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!