“Соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасаларда меҳнат қонунчилигига риоя этилиши, муаммо ва камчиликлар” мавзусида давра суҳбати

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимларикасаба уюшмаси  Республика Кенгаши раисининг 2019 йил 31 январдаги режа тақсимотига асосан Республика Кенгаши мутасадди ходимлари иштирокида жорий йилнинг 18 февраль куни Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасаларда иш берувчилар томонидан жамоа шартномаларининг юритилиши, меҳнат қонунчилигига риоя этилиши, муаммо ва камчиликлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур давра суҳбатида туман тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари, муаасаса иқтисодчи ва меҳнат мухофазаси бўйича мутахассислари, кадрлар бўлими бошлиқлари, хуқуқшунослар ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раислари билан биргаликда жами 160 нафар иштирок этди.

Шунингдек, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари Республика Кенгаши аппарати ходимлари иштирокида ташкилот ва муаасасаларда 2018 йилда жамоа шартномаларининг бажарилиши, жамоа шартномаларини ишлаб чиқишда ёшлар вакиллари иштирокини таъминлаш, келишув ва шартномаларга ёшлар учун киритилган қўшимча имтиёз ва кафолатларнинг бажарилиши юзасидан умумий йиғилишлари (Конференциялари) ўтказилди.

Print Friendly, PDF & Email