“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — муносиб меҳнатнинг ҳуқуқий кафолати” тарғибот лойиҳаси ўтказилди

2018 йилнинг 6 декабрь куни Тошкент тиббиёт Академияси академик лицейининг катта залида тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг  “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — муносиб меҳнатнинг ҳуқуқий кафолати” тарғибот лойиҳаси бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Тошкент тиббиёт академиясининг 300 нафардан зиёд профессор ўқитувчилари, кафедра мудирлари ва битирувчи курс талабалари иштирок этдилар.

Тадбир Ўзбекистон Давлат мадхиясининг янграши билан бошланди. Тадбирни Тошкент тиббиёт академиясининг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Т.А.Бобомуротов очиб берди. Шунданг сўнг иштирокчиларни Конституция байрами билан табриклаш учун Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Президент стипендияси ҳамда “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиби М.М.Захидов таклиф этилди.

Шундан сўнг тадбирнинг асосий қисми – асосий қомусимиз саналмиш Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда касаба уюшмаларининг ҳаётимиздаги ўрни, Давлатимиз томонидан ёшлар учун берилаётган кафолатлар ва имтиёзлар, меҳнат қонунчилиги ва меҳнат муҳофазаси ҳақидаги маълумотларни акс эттирган маъруза матнлари тингланди.

Даволаш факулътети 111-гуруҳ талабаси Мохичехра Тўлаганова “Адолат ва конунимиз устиворлиги тамойиллиги – қомусимиз бош мақсадидир”, тиббий педагогика факультети 2-курс иқтидорли талабаси Ҳайдарова Гулшана ва Тошкент тиббиёт академиясининг яна бир қатор иқтидорли талабалари томонидан “Ёшлар учун меҳнат қонунчилигидаги имтиёз ва кафолатлар”, “Касаба уюшмаларига аъзо бўлишнинг афзаллик ҳамда имтиёзлари”, “Ходимлар учун жамоа шартномалари орқали бериладиган имтиёзлар”, “Хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш-хавфсиз ҳаёт гарови”, “Маданий-маърифий, спорт тадбирлари ва ходимларнинг соғломлаштирилишини ташкил этишда касаба уюшмаларининг ўрни” мавзуидаги маълумот ва тақдимотлар тадбир қатнашчиларига ўқиб эшиттирилди.

Сўнгра Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсатининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — муносиб меҳнатнинг ҳуқуқий кафолати” тарғибот лойиҳасида фаол иштирок этган, қолаверса ўқишда муваффақиятларга эришиб, жамоат ишларида фаол иштирок этиб, талабаларга ўрнак бўлиб, таълим муассасаси нунуфузининг кўтарилишига ҳисса қўшаётган Тошкент тиббиёт академиясининг бир гуруҳ иқтидорли талабалари ва ходимларига тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир сўнггида Тошкент тиббиёт академиясининг маданият уйи бадиий хаваскорлик жамоаси тамонидан байрам муносабати билан тайёрланган концерт дастури лойиҳага ўзгача байрамона кайфият бағишлади ва барчага бирдек манзур бўлди.

Print Friendly, PDF & Email