Welcome to Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси
71-241-50-44
soglik@kasaba.uz
Тошкент ш.,
Навоий, 4, Б-блок

Навоий ва Сурхондарё вилоятларида фаол ҳамширалар қутланди

Республикамизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинади. Аҳоли соғлигини сақлашда барча тиббиёт ходимлари каби тиббиёт ҳамшираларининг ўрни ва қўшган ҳиссаси беқиёсдир. Ҳар йили 12 май – Халқаро ҳамширалар куни сифатида бутун дунёда муносиб нишонланиб, ҳамшираларга алоҳида эҳтиром кўрсатилади. Бу кун мамлакатимизда ҳам ҳамширалар куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Байрам арафасида аҳоли саломатлигини […]

Батафсил »

2021 йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлигида 12 май — Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси Фарҳод Ҳанапияев ҳамда муассасаларнинг мутасадди раҳбарлари, тиббиёт муассасаларида фаолият юритувчи энг фаол ўрта тиббиёт ходимлари иштирок этди. Даставвал, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Баситханова ўрта тиббиёт […]

Батафсил »

Фарғонада ҳамширалар эътироф этилди

2021 йилнинг 12 май куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Фарғона вилоят Кенгаши ҳамда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорликда байрам тадбири ўтказилди. Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан 12 май – “Ҳалқаро ҳамширалар куни” муносабати билан “Йилнинг энг яхши ҳамшираси” номинацияси бўйича […]

Батафсил »

Ҳамширалар-халқимиз жонкуярлари

Малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳар бир инсоннинг кафолатланган ҳуқуқидир. Бош Қомусимиз билан мустаҳкамлаб қўйилган мазкур ҳуқуқий нормани ҳаётга тадбиқ этиш, халқимизнинг тиббий хизматдан розилигини таъминлаш, ҳаётий эҳтиёжларини қондириш мақсадида бирламчи, ихтисослашган, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари янги босқичга кўтарилмоқда. Бу жараёнда ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ таъминлаш устувор вазифа этиб белгилангани зиммамиздаги бурч […]

Батафсил »

Ҳамширалар шарафланди

Республикамизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинади. Замонавий тиббиётни ҳамширалар иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. Энг илғор технологияларга асосланган амалиётларни ўтказиш жараёнидан тортиб, операциядан кейинги бемор парвариши, лаборатория-диагностика соҳаси, уйма-уй юриб, оиладаги тиббий маданият даражасининг юқори бўлишида патронаж ҳамшираларнинг ўрни беқиёс. Зеро, ҳамшира деганда кўз ўнгимизга фидойи, ораста, оқила, қўли енгил, сўзи ширин, […]

Батафсил »

28 апрел — Бутунжаҳон меҳнатни мухофаза қилиш куни

28 апрел “Бутунжаҳон меҳнатни мухофаза қилиш” куни «Инқирозни кўра билиб, тайёргарлик кўриш ва унга қарши курашиш – барқарор хавфсизлик тизимларига сармоя киритиш» деб номланди. Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашида 28 апрел “Бутунжаҳон меҳнатни мухофаза қилиш” кунига бағишланган  Давра суҳбати ҳамда “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш” юзасидан мехнат мухофазаси бўйича […]

Батафсил »

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва «Соғлом авлод учун» Халқаро хайрия фонди ўртасида меморандум имзоланди.

Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Фарход Ханапияев, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Бошқаруви раиси Светлана Инамова ҳамда бошқа масъуллар иштирок этган ушбу тадбирда ўзаро ҳамкорлик ҳақида келишиб олинди. Тадбирда ушбу ҳамкорлик республикада соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу жараёнда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ишончли ҳимоялаш бўйича тармоқ касаба уюшма ташкилотлари […]

Батафсил »

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!